Массаж қадимдан соғломлаштириш ва яшартириш унун энг таъсирли восита бўлиб келган. Римда уқалаш орқали зайтун мойини инсон танасига сингдиришарди. Массаж 4 соат давом этар ва бадан 2 литр мойни сингдириб олганидан сўнг якунига етарди.

Хитойда нуқтали массаж ёрдамида руҳий касалликлар даволанган. Мисрда Нил дарёсидан шифобахш лойни туя сути билан аралаштириб, 6 – 8 сантиметр қалинликда бўлмагунча танага суришарди.

Бугун биз массажни максимал даражада фойдали ўтказиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида айтиб ўтамиз.

Шифобахш массаж нафақат соғлиғингиз яхшиланишига ёрдам беради, балки бутун кунга етарли куч-қувват ҳам бахш этади. У тўғри бажарилганда мушаклар мустаҳкамланади, умуртқаларнинг тоғай тўқималарида алмашинув жараёнлари яхшиланади ва инсонни узоқ вақт безовта қилаётган оғриқларнинг йўқолишига олиб келади. Қолаверса, массаж қон томирларида қон айланишини яхшилайди, бунинг ҳисобига артериал босими меъёрлашади. Сиз босим кўтарилиши ёки тушиб кетиши тўғрисида унутиб, ёрқин ва хатти-ҳаракатга тўла ҳаёт кечиришингиз мумкин.

Массаж асоси – қўл билан қон айланиши ва лимфа оқими йўллари бўйича юришдир. Уқаловчи-массажчи қўллари билан умуртқага тегмасдан фақат унинг атрофидаги мушаклар билан ишлайди.

Массаж жойи тинчлантирадиган ва ҳар томонлама шинам бўлиши керак. Бунинг учун массаж салонларида тинчлантирувчи мусиқа, рисоладагидек ёруғлик ва бошқа қулайликлар яратилади.

Бундан ташқари массаж учун махсус ётоқлар бўлиши шарт. Мазкур муолажадан завқ олишда нафақат ўз ишини биладиган мутахассис керак, балки салон ичидаги атмосфера ҳам муҳим. Аммо бу – массажчи мутахассис бўлиши шарт эмас, дейишни англатмайди.

Пировардида биз мазкур кўрсатмаларни ҳаётга татбиқ қилган «Aroma» массаж салонини азиз мижозларимизга тавсия этамиз.